Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

“Ховос-Фарғона” газ қувуридаги ёрилиши ҳолати бартараф этилди

25 август куни соат 09:35да  Сирдарё вилояти Ховос тумани Наврўз МФЙ ҳудудидан ўтувчи, аҳоли пунктидан таҳминан  4 км узоқликда Ховос-Фарғона магистрал газ қувури йўналишининг 13,4 км.да  диаметри 1020 мм бўлган газ қувурида  ёрилиш юз берган.

Янгиер компрессор станцияси диспетчерлик хизмати  томонидан тезкорлик билан газ сизиб чиқиш ҳолати тўхтатилган. Станция Фуқаро муҳофазаси тузилмасиининг фавқулотда вазиятларни бартараф этиш гурухи махсус техникалар  билан  соат 11:10 да воқеа жойига етиб бориб, авария тиклаш ишлари бошланган. 26 август соат 09:00 ҳолатига кўра 40 п/м метр газ қувур ётқизилиб пайвандлаш ишлари якунланди. Тез орада фойдаланишга тайёрланмоқда.

Воқеанинг келиб чиқишига  сабаб шундаки,  мазкур газ қувури 1985 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, узоқ йиллар ишлаши натижасида унинг девор қалинлиги 3-4 мм гача  емирилган ва бу ёрилишга олиб келган.  Воқеа жойида талофат кўрган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирга келиб истеъмолчиларга узлуксиз газ етказиб бериш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖга тегишли бўлган муқобил қувурлардан фойдаланилмоқда.

 

“Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!