Хонадонларга  газ билан  ишлайдиган хавфсиз ва камхарж автоматик  иситиш жиҳози ўрнатилмоқда

Сирдарё вилоятида “Газдан тўғри фойдаланиш – хавфсизлигимиз кафолати” мавзуида  ташкил этилган  Республика семинарида кўплаб янги инновациялар  ҳақида маълумот берилди. Тадбир аввалида журналистлар Гулистон шаҳри 5 – мавзе Буюк келажак кўчасидаги кўпқаватли уйларда аҳоли хонадонларига ўрнатилаётган  автоматик бошқарув тизимига эга 2 тизимли иситиш газ жиҳози билан танишдилар. Янги газ ускунасининг бир қатор афзалликлари бор. Улардан бири автоматик бошқарув тизимига эга эканлигидир. Хонадонни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашга хизмат қилувчи жиҳоз мўрикони 2 та каналли бўлиб, биринчи каналдан газ ёнганда ҳосил бўладиган зарарли газ шамоллатиш парраклари орқали мажбуран бино ташқарисига чиқариб  юборилса, иккинчи қувур газ ёниши учун зарур бўладиган кислород (Н2)ни ташқаридан тортиб олинади. Бу эса хона ичидаги Н2 газ ёқилиши учун сарфланмайди, дегани. Жиҳоз совуқ сув ва иссиқ сув учун 2 тадан 4 та қувурга уланади.  Уйни иситиш тармоғи ва иссиқ сув учун алоҳида тартибда сув тортиб олинади. Иссиқ сув уйни иситиш  учун мўлжалланган сув ҳисобидан кетмайди. Мутахассислар фикрича, мазкур ускунани пропан, метан ва  карбон диоксиди газлари билан ишлатса бўлади. Муҳим жиҳати, системага газ келмай қолса  ёки етарли бўлмаган тақдирда  огоҳлантирувчи индикатор ишга тушиб, бир дақиқадан сўнг газ жиҳози  автоматик тарзда ўчади ва блокланиб қолади. Кейинги сафар иссиқликка эҳтиёж туғилганида, уни яна бураб ёқиш керак бўлади. Хона ҳароратини, газ босимини ўзи белгилайди, иситилган сув ҳароратини  +35 дан +85гача  даражада саылаб туради.  35 даражадан пасайиб қолганида яна иситишни бошлайди. Аҳамиятлиси, жиҳоз республикамиздаги қўшма корхоналардан бирида  ишлаб чиқариляпти. Мутахассислар фикрича, мазкур қурилма орқали фойдаланилганида марказлашган иситиш  тармоғига тўланадиган  пул миқдорининг  35-40 фоизи тежаб қолинади.

“Ўзтрансгаз” АЖ

Ахборот хизмати

 

 

Фикр қолдириш