Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Фуқаро муҳофазаси – бош мезон!

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув аппарати томонидан жамоа ташкилотларида фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар профилактикаси йўналишда олиб борилган ишлар натижасига бағишланган ўқув-услубий семинар ташкил этилди. 5-7 декабр кунлари давом этган семинарда фаолият давомида учраётган камчиликлар танқидий назар билан кўриб чиқилиб, бу кабиларга йўл қўймаслик учун қайси жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги белгилаб олинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар “Максам Чирчиқ” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролар муҳофазаси институти қошидаги Зилзилаларни симуляция қилиш маркази фаолияти билан таништирилди. “Оҳангарон” газ сиқув станциясида кўргазмали семинарга эса Тошкент вилоятидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган тоифали объектларнинг 50 нафарга яқин вакиллари ҳам таклиф этилди. Бу ерда тасодифий вазиятларни бартараф этиш бўйича ўқув- амалий машғулотлар ўтказилди.
Бундай машғулотлар “Ўзтрансгаз” АЖ тизимдаги корхоналарнинг фавқулодда вазиятлар бўйича муҳандислари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва тасодифий йўқотишлар кўрсаткичини пасайтириш мақсадига хизмат қилади.

“Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!