Ёшлар сиёсати

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги

Буйрук карор Ёшлар иттифоки    

   

«Ёшларга оид дастурни амалга ошириш тўғрисида» 

Буйруқ  

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси

Иш режа 

 

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан олиб борилаётган Ёшлар сиёсатига оид маълумот

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамият томонидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ жамиятда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташкил этилди.

Бугунги кунда жамиятда 31 ёшгача   4852 нафар, 31 ёшдан 50 ёшгача 14 492 нафар ҳамда 50 ёшдан юқори 5075 нафар, жами 24 419 нафар мутахассислар фаолият олиб боришмоқда.

Жамият бошланғич ташкилотига барча 31 ёшгача бўлган ёшлар аъзо бўлишган.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти юзасидан йиллик иш режаси ишлаб чиқилиб, жамиятнинг 14.03.2018 йилдаги 119-сонли буйруғи билан ёшларга оид сиёсат дастури тасдиқланди.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти Facebook ижтимоий тармоғида ҳавола этиб борилмоқда. («Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти https://www.facebook.com/groups/ 1414028162059455/).

Республикамизда олиб борилаётган сиёсатга хамоханг тарзда жамият раҳбарияти томонидан меҳнатсевар, теран фикрли, тиришқоқ, юқори интелктга эга ёшларни марказий ижроия аппарати бошқарма, бўлимларига ҳамда вилоятларда жойлашган корхона, ташкилотларда мавжуд раҳбар лавозимларига тайинлаб келинмоқда. Бу эса аввало ёшларга бўлган ишончни ифодалаган ҳолда жамиятнинг эртанги куни, тақдири айнан ёшлар қўлида эканлигини билдиради ва уларга маъсулият, ғурур, ватанпарварлик хисси юқори шаклланишига ундайди.

Ҳозирги кунда раҳбар лавозимларга тайинланган қуйидаги ёшлар ўз кучи, ғайрати, билимини жамият равнақи йўлида аямай хормай толмай ишлаб келмоқдалар.

Ахмедов Музаффар Мохидович – 31 ёшда, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Магистрал газ қувурларини ишлатиш бошқармаси бошлиғи.

Турапов Баходир Бахтиёрович – 30 ёшда, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Чет-эл хамкорлари билан ишлаш ва экспорт бошқармаси бошлиғи.

Махмудов Хамиджон Фузайливич – 34 ёшда, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Газни ер остида сақлаш ва қудуқларни мукаммал таъмирлаш бошқармаси бошлиғи.

Сабиров Зафар Анварович – 34 ёшда, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Инвестицион лойихаларни амалга ошириш ва янги техника технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи.

Махмудов Иброхимжон Шарифджонович – 31 ёшда, “Ўзтрансгаз” акциядорлик  жамияти Суюлтирилган газ  етказиб бериш  бошқармаси  бошлиғи.

Каландаров Расулбек Азадович – 35 ёшда, “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси бош муҳандиси.

Назаров фаррух Акрамович – 28 ёшда, Қашқадарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали бош муҳандиси

Мансуров Мирзоқул Абдухофизович – 35 ёшда, Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали суюлтирилган газ таъминоти бўйича ўринбосари.

Авезов Сирожиддин Садритдинович – 34 ёшда, Бухоро вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали суюлтирилган газ таъминоти бўйича ўринбосари.

Ахмедов Акбар Ахадович — 35 ёшда, Навоий вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали суюлтирилган газ таъминоти бўйича ўринбосари.

Хидиров Джахонгир Исокулович – 33 ёшда, Сирдарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали бошлиғи.

Назаров Рустамжон Машрабович – 30 ёшда, Фарғона вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали бош муҳандиси.

Усмонов Собир Зиямиддинович – 34 ёшда, Муборек магистрал газ қувурлари бошқармаси бош муҳандиси.

Ахадов Элмурод Синдарович – 30 ёшда, Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси бош муҳандиси.

Алланазаров Шароф Атаназарович – 35 ёшда, «Қамчиқ» қувурлар тизимини қурилиш дирекцияси бошлиғи.

“Ўзтрансгаз” АЖнинг “ 14” март 2018 йилдаги
№ 119-сонли буйруғига 2-илова

 

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга
қаратилган қўшимча чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

 

№/Д Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъуллар
I. Юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш
1. Ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш, соҳа корхона ва ташкилотларда олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни таҳлилий ўрганиш.

2. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш юзасидан мониторинг олиб бориш ва маълумот тайёрлаш.

Йил давомида

 

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

2. “Ёшларни турли маънавий таҳдидлар ва информацион ҳуружлардан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида соҳада давра суҳбатлари ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш, конференция концепцияси, чора-тадбирлар режаси ва дастурини тасдиқлаш. ОАВда эълон қилиш.

2. Илмий мақолалар танловини ўтказиш ва конференция иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

3. Конференцияни вилоятларда шаҳрида ўтказиш ва мақолалар тўпламини нашр этиш.

2018 йил март

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Д. Таджиев

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

3. Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга экскурсияларни ташкиллаштириш. Ёшларниниг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш мақсадида истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашга қаратилгаи экологик лойиҳани амалга ошириш. 2018 йил март-октябрь

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

4. Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, тарих, маданият ва маънавият соҳаларидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Музейлар — бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзусида музейлар ойлигини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Музейларни тадбирга тайёрлаш ва ОАВ орқали тарғиб қилиш.

3. Режа асосида ёшлар учун музейлар ойлигини ташкил этиш.

2018 йил март-октябрь

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

5. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда барча акциядорлик жамият, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ҳар ойда камида бир маротаба ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш тизимини жорий этиш. Тизимдаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот, учрашувлар ўтказиш. Унда ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, ёшларнинг фикр ва таклифларни эшитиш ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятига тадбиқ этиш. Йирик, долзарб ва муҳим масалаларни  хал этишда кўмаклашиш.

Жадвал асосида

 

доимий

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

II. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш
6. Соҳа корхона ва ташкилотларида юқори натижаларга эришган ёшларни “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш. Тантанали тақдирлаш маросими доирасида ўтган йиллар мобайнида ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган ёшларни ҳорижий мамлакатларнинг ўқув марказлари ва компанияларига малака оширишга юборишга кўмаклашиш.

1. Танлов комиссиясини тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Кўкрак нишонига номзодлар рўйхатини шакллантириш.

3. Номзодларни ўрганиш ва тақдирланувчилар рўйхатини тасдиқлаш.

4. Тантанали тақдирлаш маросими ўтказиш ва ҳорижий мамлакатларнинг ўқув марказлари ва компанияларига малака оширишга юбориш учун таклиф киритиш.

2018 йил апрель-май

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

7. Давлат ва жамият хаётида фаол иштирок этиб, ўзи фаолият юритаётган корхона ривожига муносиб ҳисса кўшаётган, ватанпарварлиги ва садоқати билан тенгдошларига ибрат бўлаётган, халқ эътирофига сазовор ёшларни ҳар йили тантанали равишда тақдирлаш. Миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватан обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.

2018 йил

декабрь

Бошқарув раисининг ўринбосарлари,

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишлаб “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш.

1. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш.

2. Тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун ўқув-семинар ташкил қилиш, тарғибот материаллари билан таъминлаш.

3. Тарғибот ишларини режа асосида соҳанинг барча корхона ва ташкилотларда ташкил этиш.

2018 йил декабр

Й. Нарзиев

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

9. Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчиларининг ҳудудий семинарлари, “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловлари ва соҳа форумларини ўтказиш.

1. Ҳудудий семинарлар, кўрик-танловлар ва соҳа форумларининг режа ва дастурларини тасдиқлаш.

2. Семинар, кўрик-танлов ва соҳа тадбирларини ўтказиш

2018 йил июль

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

III. Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш
10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини касбга йўналтириш, ўқишини давом эттириш ва иш билан таъминлашга кўмаклашишга бағишланган семинар ташкил этиш.

1. Семинар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

2. Семинарга ишлаб чиқариш ташкилотлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда ташкил этиш.

2018 йил апрель

Ф. Машарипова

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

11. Ёш кадрларни касбга йўналтириш, профессионал кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Энг илғор рационализаторлик ғояси” ва “Инновацион ғоялар” лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси, низоми, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Лойиҳани ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Танловнинг корхона, ташкилот  босқичларини ўтказиш.

4. Танловнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ босқичига тайёргарлик кўриш.

5.  Танловда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш.

2018 йил июнь

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

12. Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” форумини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси, низоми, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Соҳа корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш.

3. Танлов ғолибларини қиматбаҳо совринлар билан тақдирлаш.

2018 йил сентябр

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

13. “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам” шиори остида ёш мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси, низоми, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Соҳа корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш.

3. Танлов ғолибларини қиматбаҳо совринлар билан тақдирлаш.

 

2018 йил ноябр-декабр

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

IV. Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш
16. Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ижтимоий реклама ва тарғибот роликларини тайёрлаш ва намойиш этиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Ижтимоий реклама ва тарғибот роликлари мавзулари ва сценарийларини тасдиқлаш.

3. Ижтимоий реклама ва тарғибот роликларини тайёрлаш ҳамда намойиш этиш.

Йил давомида

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

18. Ёшларга ва ёшлар масалаларига оид бўлган журнал ва газеталарга обунани ташкиллаштириш.

1. Ёшларга ва ёшлар масалаларига оид журнал ва газета рўйхатини тузиш.

2. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ёшлари орасида обунани кенг тарғиб қилиш.

Йил давомида

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

V. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш
19. 8 март – Хотин-қизлар куни муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхона ва ташкилотларида хотин-қизларни ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз маликалари” шиори остида тадбирларини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳини тузиш ва тадбирлар режасини яратиш.

2. Жойларда танловларни юқорои савияда ташкил этиш.

3. Тадбирларни ОАВда ёритиб бериш.

2018 йил март

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

20. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Бир кун чекишни ташлаймиз” акциясини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Жойларда акцияни юқори савияда ташкилэтиш.

3. Тадбирларни ижтимоий тармоқларда кенгёритиш ва хештеклар амалга ошириш.

 

Ҳар чорак

Д. Ачилов

Ш. Ахмедов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

21. “Оила муқаддас” шиори остида ёш оилаларнинг ажралишини ва эрта турмушга чиқишни олдини олишга қаратилган самарали тадбир ва давра суҳбатларини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Жойларда тадбир ва давра суҳбатларини юқори савияда ташкил этиш.

3. Тадбирларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

Ҳар чорак

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Г. Салимова

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

VI. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ижодий тўгараклар ва хорижий тилларни ўрганишга кенг жалб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш
22. Ёшларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида соҳа корхона ва ташкилот ишчилари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекнефтгаз кубоги” мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва қатнашиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Мусобақаларнинг корхоналар босқичларини ўтказиш.

3. Мусобақаларнинг финал босқичини Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ўтказиш.

2018 йил сентябрь

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

23. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштиришга қаратилган “Ўзбекнефтгаз-тур”  ёшлар веломарафонига тайёргарлик кўриш ва қатнашиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Мусобақаларнинг корхоналар босқичларини ўтказиш.

3. Мусобақаларнинг финал босқичини Тошкент шаҳрида ўтказиш.

2018 йил октябрь

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

VII. Ёш оилалар, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш
24. Кам таъминланган оилалар фарзандларини ёзги таътил вақтида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини ташкил этиш.

1. Кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатини шакллантириш.

2. Соғломлаштириш оромгоҳларини дам олиш мавсумига тайёрлаш.

3. Болаларнинг соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини ташкил этиш.

2018 йил июнь-август

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари, КУ раислари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

25. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва жамиятда муносиб ўрнини топишга қаратилган фаолиятини янада кенгайтириш.

1. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни рўйхатини шакллантириш.

2. Қўллаб қувватлашга қаратилган ишларни ташкил этиш.

3. Дастурга асосан чора-тадбирларни пухта ташкил этиш.

 

2018 йил

декабрь

Х.Ахраров,

Ёшлар кенгаши,

Акциядорлик жамият, корхона ва ташкилот раҳбарлари

26. 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган, ногирон болалар учун  ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабларга ёшларнинг ташрифини уюштириш ёки тизимда фаолият кўрсатаётган имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни моддий рағбатлантириш.

1. Имконияти чекланган, ногирон болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаблар билан келишиш ва ташриф буюриладиган мактаблар рўйхатини шакллантириш.

2. Имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

2018 йил

декабрь

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

VIII. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдин олиш ҳамда сифатли профилактика ишларини ташкил этиш.
27. “Ўзтрансгаз” АЖ корхона ва ташкилотларида “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзусида диний-маърифий учрашув ва муҳокамалар ўтказиш.

1. Ишчи гурухни тузиш ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Учрашувларни юқори савияда ташкил этиш.

3. Учрашувларни ОАВ орқали кенг ёритиш.

ҳар ярим йилда

Б. Бобохонов

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари, КУ раиси ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

28. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида “Конституция — бахтимиз қомуси”  шиори остида давра суҳбатларини ўтказиш.

1. Ишчи гурухни тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш.

3. Тарғибот ишларини ташкил этиш.

4. Мазкур мавзуни ОАВ орқали кенг ёритиш.

ҳар ярим йилда

Й. Нарзиев

Д. Ачилов

Б. Бердиев

Корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари

IX. Ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш
29. Тизимида фаолият юритаётган бошланғич ташкилот етакчиларини юқори лавозимларга заҳирага киритилишини таъминлаш. Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўналишларида маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлик лавозимларини ёш, юқори малакали, касбий маҳорат жиҳатидан ҳар томонлама пухта тайёрланган тажрибали мутахассислар захирасини шакллантириш.

2018 йил

январь

Бошқарув раиси ўринбосарлари,

Ф. Машарипова

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари

30.

Ташаббускор, масъулиятли ва етакчилик қобилиятига эга бўлган ходимлар ва фаолларни:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, Банк-молия академияси, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг малака ошириш курслари ва магистратурасига;

— ҳорижий мамлакатларнинг ўқув марказлари ва компанияларига малака оширишга ҳамда олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга юборишга кўмаклашиш.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан биргаликда ташаббускор, масъулиятли ва етакчилик қобилиятига эга бўлган ходимлар рўйхатини шакллантириш ва уни “Ўзбекнефтгаз” АЖга тақдим этиш. Йил давомида

Бошқарув раиси ўринбосарлари,

Ф. Машарипова

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари

31. «Ўзтрансгаз» АЖ тизимида фаолият юритаётган истиқболли ёш мутахассислар заҳирасини шакллантириш ва уларни раҳбарлик лавозимларга тайёрлаш ишларини олиб бориш

1. Истиқболли ёш мутахассилар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш.

2. Истиқболли ёш мутахассилар билан ишлаш бўйича чора-табирлар дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

3. Сараланган истиқболли ёш мутахассисларни кадрлар заҳирасига киритиш ва раҳбарлик лавозимларга тайёрлаш.

4. Истиқболли ёш мутахассисларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш ва молиялаштириш.

2018-2019 йиллар давомида, кейинчалик доимо

Бошқарув раиси ўринбосарлари,

Ф. Машарипова

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари

32. Соҳада фаолият юритаётган ва заҳирага киритилган ёш истиқболли мутахассисларни “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида стажировкага жалб қилиш, касбий маҳорати ва кўникмаларини ошириш

1. Стажировкаларни ўтказиш режа-жадвалларини тузиш.

2. Стажировкаларни аниқ режалар асосида, мазмунли ўтказилишини таъминлаш.

3. Стажировкага юборилган ҳар бир ходимга стажировка раҳбарини тайинлаш.

4. Стажировкалар якуни бўйича ҳисоботларни тайёрлаш.

 

 

Ҳар йил

Бошқарув раиси ўринбосарлари,

Ф. Машарипова

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари

33. Бўш раҳбарлик лавозимларга биринчи навбатда ёш истиқболли ва заҳирага киритилган номзодларнинг тайинланишини таъминлаш

1. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти, Давлат маслаҳатчиси ва “Ўзтрансгаз” АЖ номенклатурасидаги лавозимларга камида 3тадан муносиб номзодлардан иборат кадрлар заҳирасини шакллантириш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2. Заҳирага киритилган номзодлар билан мунтазам тайёргарлик ишларни олиб бориш.

3. Раҳбарлик лавозим бўшаганда ушбу лавозимга биринчи навбатда заҳирадаги номзодлар кўрилишини таъминлаш.

Ҳар йил

Бошқарув раиси ўринбосарлари,

Ф. Машарипова

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари

X. Ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.
34.

Ташаббускор, масъулиятли ва етакчилик қобилиятига эга бўлган ходимлар ва фаолларни:

— ҳорижий мамлакатларнинг ўқув марказлари ва компанияларига малака оширишга ҳамда олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга юборишга кўмаклашиш.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан биргаликда ташаббускор, масъулиятли ва етакчилик қобилиятига эга бўлган ходимлар рўйхатини шакллантириш ва уни “Ўзбекнефтгаз” АЖга тақдим этиш. Йил давомида

Бошқарув раиси ўринбосарлари,

Ф. Машарипова

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари

35. Хорижий мамлакатлардаги ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Нефтгаз соҳаси бўйича ҳорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ҳамда дўстона муносабатларини ўрнатиш. Йил давомида

Бошқарув раиси ўринбосарлари, Марказий ижроия аппарати бошқарма бошлиқлари,

Д. Ачилов

Корхона, ташкилот раҳбарлари