Mission and objectives

Республика газ таъминот тизими газни қазиб олиш ва қайта ишлашдан транспортировка ва истеъмол қилишга қадар ягона узлуксиз жараённи ўзида ифодалайди. Бунинг барчаси битта структура доирасида жамланган бўлиб, бу ягона техник сиёсатни амалга ошириш, ишлаб чиқариш технологиясига риоя қилиш, табиий газни истеъмолчиларгача етказиб бериш имконини беради.

Табиий газни истеъмолчиларгача етказиб беришнинг илгариловчи ўсиш суръати таъминланишини «Ўзтрансгаз» Акциядорлик компаниясининг устувор вазифаси деб ҳисоблаб, компания томонидан магистрал газ қувурлари тизимларининг қувватларини ошириш, барча тоифали истеъмолчиларнинг газ билан таъминланишини барқарор таъминлаш ва экспорт имкониятларини ошириш юзасидан белгиланган топшириқларни бажариш бўйича мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилди.

Компания магистрал газ қувурлари объектлари ва газ тақсимлаш тармоқларини замонавийлаштириш (модернизациялаш) ва техник жиҳатдан қайта таъминлаш, йирик инвестиция лойиҳаларини реализация қилиш, шунингдек энг янги ва истиқболли технологиялар ва хизматларни татбиқ қилиш каби муҳим масалаларни ҳал қилишда далил олдинга интилмоқда.

Компаниянинг 2012-2017 йиллар учун режаларидан магистрал газ қувурлари объектлари ва газ тақсимлаш тармоқлари қурилиши, қайта тузилиши, замонавийлаштирилиши (модернизацияланиши) ва техник жиҳатдан қайта таъминланиши бўйича ишларни янада кенгайтириш ўрин олган.

Барча бўлажак ишлардан кўзланган асосий мақсад – Компания акциядорлари манфаатларида ва раҳбарият олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ, барча тоифали истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси бизнеси қийматини максимал даражада тез оширишдан иборат.

“Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси республиканинг бутун ҳудудларини қамраб оладиган 13027,1 минг км магистрал газ қувурларидан фойдаланади ва қўшни давлатлар – Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон газ транспорт тизимига чиқишларга эга.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, газни еростида сақлаш станциялари, газ тақсимлаш тармоқлари ва уларнинг ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг меъёрий талабларига белгиланган тартибда риоя қилинган ҳолда, республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш;

- магистрал газ қувурлари тизими ва газни тақсимлаш тармоқларини замонавийлаштириш (модернизациялаш) ва техник жиҳатдан қайта таъминлашни ҳисобга олиб, табиий газни транспортировка қилиш технологияларига ва гидравлик мувозанатига (балансига) риоя қилинган ҳолда, магистрал газ қувурлари тизими ва газни тақсимлаш тармоқларида ягона техник сиёсатини ўтказиш;

- магистрал газ қувурлари тизими ва газни тақсимлаш тармоқларида табиий газдан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

- қонунларга асосан, ҳисобга олишнинг замонавий ускуналари ва усулларини татбиқ қилиш орқали реализация қилинаётган газ ва кирим тушумининг тўлиқлиги қатъий ҳисобга олинишини таъминлаш, табиий газ йўқотилишлари ва асосланмаган сарфланишларини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар кўриш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва газни ўғирлаш ҳолатларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш;

- табиий газни экспортга етказиб бериш ҳажмини ошириш ва уни транспортировка қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш.

Газ транспорти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, Акциядорлик компанияси “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси корхоналарини замонавийлаштириш (модернизациялаш) ва техник жиҳатдан қайта таъминлаш Дастурига асосан ўртача ва узоқ муддатли истиқболда қурилиш, қайта тиклаш, замонавийлаштириш (модернизациялаш) ва техник жиҳатдан қайта таъминлашни амалга оширмоқда.

Мустақилликка эришилган кундан бошлаб давлат томонидан “зангори ёнилғи” энг олис қишлоқда жойлашган ҳар бир уйгача етиб келишига улкан диққат-эътибор қаратиб келинмоқда. Натижада мустақиллик йилларида газлаштириш даражаси 2 мартадан юқори ўсди, бу аҳолининг турмуш даражаси ошишига ва фаровонлиги ўсишига хизмат қилди.

“Ўзтрансгаз” АК уставини юклаб олиш.

“Ўзтрансгаз” АК уставига 31.03.2015 йил киритилган ўзгартиришлар. юклаб олиш