ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Газни ҳисоблаш приборлари бўлмаганда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига бериладиган табиий газ сарфининг ойлик нормаларини қайта ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ лойиҳаси

 

  1. Буюртмачи “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти

 

  1. Ишлаб чиқиш мақсади:

 

–  газ сарфи меъёрларини Республиканинг 14 та ҳудудлари бўйича алоҳида, табиий иқлим шароитлари, инфраструктура ва хонадонларнинг қурилиш конструкцияси типларидан келиб чиққан ҳолда шаҳар ва қишлоқдаги аҳоли хонадонлари учун ишлаб чиқиш.

 

  1. Меъёрий ҳужжатга қўйиладиган талаб:

 

  • ёзги ва иситиш мавсумида ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида, мавжуд иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тизимининг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, хонадонларда табиий газни истеъмоли меъёрлари бўйича асосли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан ушбу иловада тасдиқланади.

 

 

 

 

Газ приборларининг тури ва

газни сарфлаш мақсади

Ўлчов

бирлиги

Газни сарфлаш нормаси, ҳар ойда куб/м ҳисобида Ғиштли   уйларда Пахсали (лой) девор уйларда Темир –бетон панелли уйларда
1). Марказий (якка тартибдаги) иссиқ сув таъминотига эга бўлган уйлардаги овқат тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитаси 1 киши ҳисобига
2). Марказий иссиқ сув ва иситиш таъминоти тизимига мўлжалланган, амалда эса ушбу тизим ишламайдиган  кўп қаватли уйлардаги овқат тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитасидан овқат тайёрлаш, сув иситиш ва хонани иситиш учун фойдаланганда:

маиший газ плита учун

 

 

 

 

 

 

 

1 киши ҳисобига

 

3). Марказий иссиқ сув ва иситиш таъминоти тизимига мўлжалланган, амалда эса ушбу тизим ишламайдиган  кўп қаватли уйлардаги овқат тайёрлаш, сув иситиш ва хонани иситиш учун алоҳида газ жиҳозларидан фойдаланганда:

а) маиший газ плита учун

 

б) Индивидуал сув иситиш ускунасига

 

 

в) Иситиладиган бино куб метр ҳажмига

 

 

 

 

 

 

1 киши ҳисобига

1 киши ҳисобига

 

иситиладиган бинонинг 1 м3 ҳисобига

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4). Якка тартибдаги (ҳовли, котедж) иссиқ сув таъминотига эга бўлмаган уйлардаги овқат тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитаси

 

 

1 киши ҳисобига

5). Якка тартибдаги (ҳовли, котедж) марказий иссиқ сув ва иситиш таъминоти тизимига мўлжалланган, амалда эса ушбу тизим ишламайдиган  уйлардаги овқат тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитасида овқат тайёрлаш, сув иситиш ва хонани иситиш учун фойдаланганда:

 

маиший газ плита учун

 

 

 

 

 

 

 

1 киши ҳисобига

 

6). Якка тартибдаги (ҳовли, котедж), марказий иссиқ сув ва иситиш таъминоти тизимига мўлжалланган, амалда эса ушбу тизим ишламайдиган  уйлардаги овқат тайёрлаш, сув иситиш ва хонани иситиш учун алоҳида газ жиҳозларидан фойдаланганда:

а) маиший газ плита учун

 

 

б) Индивидуал сув иситиш ускунасига

 

 

в) Иситиладиган бино куб метр ҳажмига

 

 

 

 

 

 

 

1 киши ҳисобига

 

1 киши ҳисобига

 

иситиладиган бинонинг 1 м3 ҳисобига

 

7). Моллар учун озуқа тайёрлаш, дағал хашак ва илдиз меваларни буғлаш, шунингдек ичиш ва санитария мақсадлари учун сув иситишни ҳисобга олган ҳолда бир бош мол ҳисобига:

йилқилар учун

қорамол, шу жумладан сигирлар учун

чўчқалар учун

қўй (эчки)лар учун

 

 

 

 

 

  1. Ишлаб чиқиш муддати 31 декабрь 2018 йил.

 

Изоҳлар:

    1. Бир киши ҳисобига иситиладиган бино нормаси 43 куб метр ҳажмида белгиланади.

    иситиладиган бинонинг 43 куб метргачасини иситиш учун фойдаланиладиган газ миқдори учун – 1 киши ҳисобига белгиланган тариф бўйича, иситиладиган бинонинг 43 куб метрдан ортиқ ҳажми учун  бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади.

    1. Истеъмолчи (абонент)да иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки сув иситгич мавжуд бўлганда мазкур приборлар учун газ сарфи нормаси тегишли равишда икки баравар ва ундан кўп оширилади.
    2. Қорақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан кам ёки кўп этиб белгиланган тақдирда истеъмолчилар (абонентлар) билан қайта ҳисоб-китоб қилинади.

    4.Фойланилган табиий газ учун ҳақ ҳисобланганда уйдаги доимий ва вақтинча яшовчилар ҳам ҳисобга олинади.   

             5.Иситиладиган бино умумий ҳажмига:  умий яшаш хоналари, ювиниш хонаси, ошхона, даҳлизлар, иситиш асбобларининг қаерда жойлашганлигидан қатьий назар (иситиладиган юзалар), бундан ташқари иситиш асбоби эга бўлган бошқа хоналар (веранда, террасалар, ойнаванд балконлар ва бошқа қўшимча қурилишлар) киради.    

 

Фикр қолдириш