Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

ДИҚҚАТ!

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори 67-бандига асосан, газ ҳисоблагич ускунасини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати тугаганда, истеъмолчи давлат қиёсловини ўтказишга тўсқинлик қилса, қиёслов муддати тугаган вақтдан бошлаб, тегишли ҳисоб-китоб газ ҳисоблагич ускунасининг ўрнатилишига қадар етказиб берилган табиий газ учун пломбаланмаган ускуналарнинг бир суткада тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Сиздан газ ҳисоблагич асбобининг давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг бир нусхасини “Фосса” ҳамда “Биллинггаз” дастурларига киритиб бориш учун газ таъминоти идораларига ўз вақтида тақдим этиб боришингизни сўраймиз.

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!