Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Бошқарув раиси Қашқадарёдаги тадбиркорлар билан учрашди

       “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Сайидов Қашқадарёлик бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди. Тадбиркорларнинг бугунги фаолияти, ечимини кутаётан муаммолар нималардан иборат эканлиги билан яқиндан танишди. Тадбиркорларни қизиқтирган масалаларга ойдинлик киритиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича фикр алмашди.

 

        Муборак Магистрал газ қувурлари бошқармаси ”Ўзтрансгаз” АЖнинг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу бошқарма ҳаётида ҳам ислоҳотлар даври бошланди.

        Шу куни Жамият Бошқаруви раиси  У. Сайидовнинг  Мубораклик газчилар  билан учрашувида  ушбу жамоанинг бугунги ҳаёти, истиқболдаги режалар,  ҳозирги  мавжуд муаммолари ва уларнинг ечими, тўғрисида сўз борди. Йиғилишда бошқарма  масъуллари  билан фикр алмашилди. Яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумига объектларни тайёрлаш ҳолати ўрганилди ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Истиқболдаги режалар ҳақида фикр алмашилди.

         Жамият раҳбари корхона ходимлари учун яқин истиқболда кутилаётган ижобий ўзгаришлар, тизимдаги ислоҳотлар натижаси Мубораклик ҳамкасбларимиз ҳаёти  ва фаолиятида ҳам ўз ифодасини топишига асосли ишонч борлиги ҳақида гапириб ўтди.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  “Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

 

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!