Болажонлар ҳузурида

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшга ўхшайди. Шунинг учун болаларга газдан тўғри фойдаланиш қоидаларини ўргатар эканмиз, уларни хавфсиз ҳаётга тайёрлаб борамиз. Айни мақсадда Сирдарё туманининг Ёшлик маҳалласида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган суҳбат барчага бирдек манзур бўлди.
Газ таъминоти идораси ходимлари болажонларга табиий газ ҳидсиз ва рангсиз, аммо ўта хавфли эканлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Мутахассисларнинг ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларга оид маърузалари тарбияланувчиларнинг тасаввурларини янада бойитди.
Шунингдек, газ идораси вакиллари Сайхунобод тумани Гулбулоқ маҳалласида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактаби ва Ширинтой номли
2-сонли мактабгача таълим муассасасидаги болажонларни ҳам эҳтиёткорлик, ҳушёрлик ва хавфсизлик қоидалари билан таништириб ўтдилар.

“Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмат

Leave A Comment