Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Болажонлар хавфсизлиги доим эътиборда!

Сирдарёда “Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш ойлиги” доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари изчил давом этмоқда. Вилоят бўйича ҳудудий газ таъминоти идораси вакиллари аҳоли орасида юриб, муаммоларни ўрганишмоқда, ижобий ҳал этишмоқда.
Шундай самарали тадбирлардан бири, Сирдарё туманининг “Баҳор” маҳалласида жойлашган 42-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Унда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва фуқароларнинг ис газидан захарланишини олдини олиш каби масалалар ўртага ташланди. Йил давомида республикамиз ҳудудларида кузатилган табиий ва ис газларидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари муҳокама этилди.
Суҳбат давомида болажонларга газ ва газ ускуналаридан фойдаланишда эътиборли бўлиш, нохуш ҳолатлар юзага келганда кўриладиган чора-тадбирлар батафсил тушунтирилди.
“Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!