Барчаси шундан бошланади

“Ўзтрансгаз” АЖ Тошкент Магистрал газ қувурлари бошқармаси “Оҳангарон” газ сиқув станциясида ўқув машғулоти бўлиб ўтди. У “Оҳангарон” газ сиқув станцияси ишчи-хизматчилари ҳамда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ва қўриқлаш хизмати тузилмасининг ҳамда ҳудудий табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларини синовдан ўтказган.

   

Мазкур тадбир 5 босқичда амалга оширилди. Ўқув семинари туманнинг ички ишлар бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бўлими , тез тиббий ёрдам хизмати ва Олмалиқ тумани қутқарувчилар отрядининг 136 нафар ходимлари жалб қилинди. Иштирокчилар ўз маҳоратларини объектда содир бўлган ёнғин натижасида жиддий шикаст етган, вайроналар остида қолган ходимларни қутқариш ва хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мисолида намоён этишди.

Тажрибани орттириш ҳамда ходимларнинмалакани мустаҳкамлаш машғулотлари келгуси фаолиятида креатив ёндашиши, вазиятни тўғри англаш ва тезкор қабул қилишда навбатдаги муносиб қадам бўлди.

 

Фикр қолдириш