Аёллари соғлом юртга байрамлар ярашади

Табиат уйғонишини, баҳор ўз гўзаллигини Аёлларимиздан олган. Нафосат, латофат ва дилбарлик андоза оламга.. Нозик ҳилқат бўлсада, нафислик улашади, ёруғлик таратади, тароват бахш эта олади. Оилада у меҳрибон Она, уй бекаси, суюкли ёр, жамиятда эса фаол ва ташаббускор вакила.

Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида ҳам 24 ярим мингдан зиёд ишчи-ходимлар фаолият олиб бораётган бўлса, уларнинг 10,4 фоизини яъни, 4 минг 600 нафарини ана шу қатлам эгалари ташкил қилади.

Аёл саломатлиги ҳар нарсадан устун, Президентимиз таъбири билан айтганда, унинг ортида келажак авлод, миллат тақдири турибди. 8-март Халқаро Хотин-қизлар байрами муносабати билан тизим муҳитига баҳорий об-ҳаво, кўтаринкилик олиб кириш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ аёллари учун соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бағишланган тадбир ташкил қилинди.

Унда тиббиёт фанлари доктори, Профессор, мамолог-врач Мирраҳимова Дилобар Тешабаевна тизимдаги барча гўзал, мафтункор аёлларни байрам билан қутлар экан, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилада соғлом маънавий муҳит ҳосил қилиш, ўз саломатлигини доим назоратда ушлашнинг “Олтин қоидалари” билан таништирди. Дунё тиббиётининг сўнгги янгиликлари, аёлларга хос касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, асоратлари, улардан ҳимояланиш йўл-йўриқлари тақдимотлар орқали тушунтирилди.

 

 

Leave A Comment