Ҳашар – элга ярашар! ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Умумхалқ хайрия ҳашарларида “Ўзтрансгаз АЖ “Хоразм вилояти газ таъминоти” ҳудудий филиали ишчи-ходимларининг 521 нафари қатнашди.

 

Ҳашар давомида иштирокчилар томонидан маҳаллаларда тозалаш ишлари олиб борилди. Атрофидаги ерларни ободонлаштирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди. мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг тагини юмшатиш ишлари олиб борилди, тўпланган чиқиндилар марказий чиқиндихонага ташиб кетилди.

 

Халқимиз фаровонлиги, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга йўналтирилган мазкур хашар қатнашчиларининг ҳар бири фаол иштирок этди. Тадбир талаб даражасида ўтказилди.

Фикр қолдириш