Анжуман ишида “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасидаги вазифалар асосий кун тартибидан жой олди

“Ўзтрансгаз” АЖнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ҳам Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш ойлиги доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этишди.

Хусусан, жорий йилнинг 31 октябрь куни Сирдарё вилоятида ҳамкор вазирлик ва идоралар билан  “Газдан тўғри фойдаланиш – хавфсизлигимиз кафолати” мавзуида ўтказилган Республика семинарида ҳам “Ёшлар – келажагимиз”  давлат дастури доирасидаги тадбирларни тизимда тўлақонли амалга ошириш, жамиятимизда ёш мутахассислар  фаоллигини таъминлаш,  ёшлар ўртасида газдан фойдаланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот ишларини кучайтириш масалалари асосий кун тартибидан ўрин олди.

Семинар давомида жойларга уюштирилган ташрифлар давомида ёшлар билан фаол суҳбатлар олиб борилди. Уларнинг газдан фойдаланиш қоидаларига оид билимлари яна бир карра мустаҳкамланди. Тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Соҳанинг ёш мутахассислари Гулистон шаҳридаги Маънавият ва маърифат маркази биноси фойесида газдан нотўғри фойдаланиш оқибатларига бағишланган фотонамойиш билан танишиб, ўзаро фикр алмашишди. Бундан ташқари, махсус асбоб-анжомлар ва техникалар кўргазмасида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича тажрибали мутахассислардан жавоблар олишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш, бу жараёнда ёш мутахассисларнинг роли, уларнинг бу борадаги фаоллигини ошириш, саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тавсия ва таклифлар киритдилар.

Анжуман якунида ёшлар йўналиши бўйича ҳам келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан ўзаро келишиб олинди.
 

Мақсуд Маннопов,

“Ўзтрансгаз” АЖ

Ёшлар иттифоқи етакчиси

 

 

 

Фикр қолдириш