Андижонда ҳаракат қизғин

Жамиятнинг Андижон вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ходимлари хонадонларда истеъмолчилар ўртасида ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга доир тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Шу кунгача ишчи гуруҳ томонидан 327 та аҳоли хонадонлари ўрганилиб, уларга табиий газдан оқилона фойдаланиш, мосламаларга резина шлангларини уламаслик, газ анжомларини қаровсиз қолдирмаслик,
ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказилиб, эслатмалар, буклетлар тарқатилди. Хонадонлардаги газ анжомлари техник қаровдан ўтказилиб, носозликлар бартараф этилмоқда, кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига огоҳлантириш хатлари ва эслатмалар ўрнатилмоқда.
Булардан мақсад аҳолининг хавфсиз ва фаровон турмуш тарзини таъминлашдир.
Шундан келиб чиққан ҳолда, фуқароларимиз ўртасида тарғибот ишлари мунтазам давом эттириляпти.

“Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмати

Leave A Comment