Жамият ҳақида

«Ўзтрансгаз» акционерлик жамияти Ўзбекистон Республикаси истемолчиларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш  шу билан бирга транспортировка, транзит ва экспорт  асосий вазифаларидан хисобланади. Жамият давлатимиз мустақилликка эришгандан буён “ҳаво ранг ёнилғиси” ҳар бир хонадонга етиб бориши бўйича катта эътибор қаратмоқда. Табиий газ таъминоти ошиши импорт ва экспорт бозорларида газтранспорти ва газтақсимлаш тизимларида ривожланиш ўсишини ишончли эксплуатацияда сақлайди.  Мустақиллик йиллиари давомида газлаштириш сатхи 2 (икки) баробарга ошган, бу хаётимиз сифати ошиши ва Ўзбекистон Республикаси иқтисоди ўсишига хизмат қилмоқда.

Лекин гоҳида, ташқарида ҳаво илиқ бўлганида ҳам кўпчилик одамлар қимматбохо табиий ресурсдан оқилона фойдаланиш ҳақида уйламасдан газ асбобларини тўлиқ қувватда ёқиб қуядилар, афсуски замонавий инсон зангори  ёқилғини нима учун асраш кераклиги тўғрисида камдан кам бош қотиради. Бироқ сайёрамизнинг энергитик салоҳияти шу жумладан табиий газ заҳиралари чексиз эмас. Шунингдек, газ қайта тикланувчи табиий ресурслар қаторига кирмайди. Биз ҳам кундалик ҳаётимизда янада қулай шароитларни яратиш истагида кўпинча газ тижамкорлигига амал қилмай, келажакни уйламай фойдаланамиз. Хар биримиз келажакка ўз хиссамизни қўшиш ҳақида қайғуришимиз ва бу вазиятни яхшилашимиз хеч бўлмаса кичик улуш қушиш тўғрисида уйлашимиз лозим. Энергия ресурсларини тежаш масаласида ўзимиздан бошлашимиз керак. Биз ташқи ҳароратга қараб сарфлайдиган ёқилғи миқдорини камайтириш орқали кундалик турмушимизда газни тежашимиз мумкин.

“Энергия ресурсларини тежаш масаласида ўзимиздан бошлашимиз керак.”