Аҳоли билан юзма-юз…

Аҳолининг ижтимоий ҳолати, газ таъминотидаги кундалик эҳтиёжлари билан яқиндан танишиш ва жойида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.
Шундай йиғилишлардан бири Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. “Дашт”, “Хониён” ва “Жумабозор” МФЙларидаги мулоқотда бу ерда истиқомат қилаётган 100га яқин фуқароларнинг муаммолари тингланди. Халқ хизмати, юрт фаровонлигига бел боғлаган соҳа вакиллари шикоятларда келтирилган ҳолатларни тезкорлик билан ўрганиб, барчасини ижобий ҳал этишди. Аҳамиятлиси, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Талаб ва таклифлар бирдек инобатга олинди. Шунингдек, 34 нафар эҳтиёжманд фуқаро маиший газ баллон билан таъминланди, 2 нафар фуқаронинг газ баллони суюлтирилган газ билан тўлдириб берилди. Асосийси, аҳоли куннинг хайрли ўтгани ва бугунги самарали учрашувдан мамнун. Газ таъминоти бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга аниқ жавоб олишди ва бу каби тадбирлар кўламини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб, филиал раҳбариятига ўз миннатдорликларини билдиришди.

  

Фикр қолдириш