8 МАРТ ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ АЙЁМИ

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ АЙЁМИ

Табиат чирой очиб бораётган илк баҳор кунларида меҳрибон оналаримиз, дилбар опа-сингилларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши, уларнинг латофати ва оқилалиги, садоқати ҳамда матонати мадҳ этилиши бежиз эмас. Чунки ҳаёт фалсафаси, маъно-мазмуни ва гўзаллиги, энг аввало, барчамизни дунёга келтирган Она сиймосида, аёл тимсолида намоён бўлади. Яшариш ҳамда янгиланиш фаслининг аёллар билан узвийлиги, уйғунлиги ҳам ана шунда.

Ҳозирги вақтда аёл нафақат уй бекаси, оқила она, шу билан бирга, уддабурон ва ташаббускор, тадбиркор, иқтидорли раҳбар ҳамдир. Ҳаётимиздан тобора катта ўрин олаётган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технология-ларга асосланган замонавий тармоқлар, илму фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқлар ривожини ҳам уларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, “Ўзтрансгаз” АЖ фаолиятини ҳам.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида  “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда жамият марказий аппарати хотин-қизлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Йиғилганларни байрам билан қутлар экан, “Ўзтрансгаз” АЖ  Раҳбарияти юртимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон аёлларига йўлланган байрам табригида эътироф этилганидек, “Барчамизга аёнки, дунёда давлат ва жамиятнинг нуфузи, демократик тафаккури, маданий даражасини кўрсатадиган мезонлар кўп. Лекин ҳар қайси миллат ва халқнинг маънавий камолотини гўёки ойнадек акс эттирадиган шундай бир мезон борки, у ҳам бўлса, жамиятнинг хотин-қизларга бўлган муносабати, ҳурмати билан белгиланади.”

Дарҳақиқат, бугун нафосат соҳибаларини Парламентимиз сенаторлари ва депутатлари, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркор-ишбилармонлар, спорт усталари, бир сўз билан айтганда исталган соҳа вакиллари орасида учратиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз иқтисодий хавфсизилигини таъминлашга хизмат қилувчи божхона органларида ҳам айни пайтда 800 нафарга яқин аёллар эркаклар билан елкама-елка хизмат қилиб, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда.

Хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, ижобий натижаларга эришиб келаётгани боис Давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлаётган аёллар орасида божхона тизимида хизмат қилаётган аёлларнинг борлиги ҳам фахр-ифтихор уйғотади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз газ таъминотини самарали ташкил этишда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида ҳам айни пайтда минглаб айёлларимиз эркаклар билан елкама-елка хизмат қилиб, мамлакатимиз аҳолисини  газ билан таъминлаш шунингдек, унинг экспорт ва транзитини амалга оширишда салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда.         Хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, ижобий натижаларга эришиб келаётгани боис Давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлаётган аёллар орасида жамиятимиз тизимида хизмат қилаётган аёлларнинг борлиги ҳам фахр-ифтихор уйғотади. Тадбир якунида тизимда хизмат қилаётган аёлларни рағбатлантирши юзасидан “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг буйруғи эълон қилинди.

 

“Ўзтрансгаз” АЖ                  Ахборот хизмати

Фикр қолдириш