Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги
633-сонли “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига асосан табиий газ сотиш нархига
2019 йил 15 августдан қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги 3379-сонли Қарори ИЛОВАсидаги рўйхатда келтирилган қуйидаги улгуржи газ истеъмолчиларига 1 метр куб газ учун – 1000 сўм миқдорида нарх белгиланган;
  • Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар.
  • Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.
  • Цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар.
  • Асфальт, бетон, темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар.
  • Иссиқхоналар ва иссиқхона-парник хўжаликлари.
  • Фарфор ва фаянс маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.
  • Ресторанлар, кафелар, тантаналар ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчалари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).
  • Гипсокартон, тротуар ва керамик плита, брусчатка, керамик ва цемент-қумли черепица, қуруқ қурилиш қоришмалари, шунингдек, труба маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.
  • Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
    8 ноябрдаги 3379-сонли Қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, ёқилғининг муқобил турлари (кўмир)дан фойдаланувчи корхоналарга ҳам 2019 йил 15 августдан 1 метр куб газ учун – 1000 сўм қилиб белгиланганлигини маълум қиламиз.
  1. Бошқа улгуржи истеъмолчиларга 1 метр куб газ учун – 660 сўм;
  2. АГТКШ 1 метр куб газ учун – 1000 сўм;
  3. Маиший истеъмолчиларга 1 метр куб газ учун:

— газ ҳисоблагич мавжуд бўлганда – 380 сўм;

— газ ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда:

овқат тайёрлаш ва сув иситиш учун – 660 сўм,

бинони иситиш учун – 380 сўм; 

  1. Ушбу қарорнинг 2-иловаси билан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар”да :

3-банд. б) қисми билан Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22- сон қарори 2-Иловаси “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 102- бандидаги “олти ойдан” сўзлари “икки ойдан” сўзлари билан алмаштирилган.

4-банди билан Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи–энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1, 2 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган.

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!