Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Қарши шаҳрида “Ўзтрансгаз” АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли тежамкор газ ускуналари савдо дўкони очилди.

     Бугун  Қарши шаҳрида “Ўзтрансгаз” АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли тежамкор газ ускуналари савдо дўкони очилди. Бу ерда иқтисодий самарадор газ ускуналари савдоси йўлга қўйилди. Дўкондан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона томонидан таклиф этилаётган замонавий газ ускуналарини харид қилиш ва мутахассислар томонидан ўрнатиб берилишига имконият бор.

Табиий газдан самарали фойдаланиш бугунги кундаги долзарб масалалардан саналади. Ана шу масала ечими сифатида бугунги кунда вилоят ҳудудий газ таъминоти филиаллари мутахассислари томонидан иқтисодий самарадор ускуналарнинг афзалликлари ҳақида истеъмолчилар орасида тушунтириш ишлари авж олмоқда. Зеро маънавий эскирган газ ускуналари туфайли қарийб 35-40 фоизгача табиий неъмат ортиқча ва беҳуда сарфланади.

Замонавий ускуналарни ўрнатган истеъмолчилар уларнинг афзаллиги ва иқтисодий самарадор эканлигига ишонч ҳосил қилмоқда.

 

Суратларни Мурод Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!